date

Моуринйо Арбелоа ҳақида: у менинг энг яхшим эмасди, деди

Моуринйо Арбелоа ҳақида: у менинг энг яхшим эмасди, деди

Чоршанба куни Чемпионлар лигасининг 8-тури доирасида "Бенфика" ва "Реал" майдонга тушади. Учрашув олдидан "бургутлар" бош мураббийи Жозе Моуринйо матбуот анжуманида мадридликлар устози Алваро Арбелоа ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Моуринйо Арбелоа билан аввал "Реал"да футболчи сифатида бирга ишлаганини эслатди. Унинг айтишича, инсоний фазилатлари, шахсий муносабат ва ҳамдардлик нуқтайи назаридан Арбелоа мураббий севиб ишлаган футболчилардан бири бўлган.

"Албатта, у "Реал"даги энг яхши футболчим эмасди, бироқ ўша пайтда менинг қўлим остида ўйнаган энг яхши инсонлардан бири эди. Мен босим ўтказа оладиган охирги одам ҳам айнан у бўларди. Алваронинг мураббийлик фаолияти ажойиб бўлишига умид қиламан", — деди Моуринйо журналистларга.

Маълумот учун, Алваро Арбелоа яқинда истеъфога чиқарилган Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаб, "Реал"ни қабул қилиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуринйо Арбелоа ҳақида: у менинг энг яхшим эмасди, деди