date

Конте Спаллеттига баёнотларда эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди

Конте Спаллеттига баёнотларда эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди

“Наполи” бош мураббийи Антонио Конте Чемпионлар лигасида “Челси”га қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Лучано Спаллеттининг сўнгги гапларига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Ювентус” устози Спаллетти чемпионатдаги “Наполи” устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоаси “собиқ чемпионлар”ни енггани уларга ўз кучига ишонч бахш этишини айтганди.

Конте эса бу ибора ноўрин чиққанини таъкидлади: унинг сўзларига кўра, “Наполи” футболкалари ҳануз скудетто билан безатилган ва клубнинг чемпионлик унвони ҳурматга лойиқ. Мутахассис Спаллеттини кучли мураббий деб билишини, аммо бундай баёнотларда янада эҳтиёткор бўлиши кераклигини қўшимча қилди.

Айни пайтда “Наполи” 43 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Пешқадам “Интер” ҳисобида эса 52 очко бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Конте Спаллеттига баёнотларда эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди