date

ПСЖ дарвозабони Сафонов яна сафга қайтганини билдирди

ПСЖ дарвозабони Сафонов яна сафга қайтганини билдирди

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Telegram каналида машғулотдан олинган суратларни улашди ва энг муҳими, жамоага қайтганини маълум қилди. Россиялик посбон ўзини яхши ҳис қилаётганини айтиб, ўйинларга тайёр эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Яна майдондаман! Эртанги учрашувга ҳозирлик кўряпмиз», — деб ёзди Сафонов.

Сафонов ПСЖ сафида анча вақтдан бери майдонга тушмаётганди. У ўтган ой Қитъалараро кубок финалида «Фламенго»га қарши ўйинда қўлидан жароҳат олган. Ўша финалда Сафонов пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтариб, қаҳрамонга айланганди.

28-январ, чоршанба куни ПСЖ Чемпионлар лигасида «Ньюкасл»ни уйида қабул қилади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ дарвозабони Сафонов яна сафга қайтганини билдирди