date

Флик: Кристенсен жароҳати «Барселона» учун оғир зарба бўлди

Флик: Кристенсен жароҳати «Барселона» учун оғир зарба бўлди

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳимоячи Андреас Кристенсеннинг йўқлиги жамоага қанчалик таъсир қилаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Даниялик футболчи декабр ойида тиззасидан жиддий жароҳат олганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фликнинг айтишича, жароҳат айни ноўрин паллада юз берди: Кристенсен ўша вақтда жуда яхши спорт формасида бўлиб, юқори даражада ўйнаётганди ва мураббийлар штабига турли тактик вариантларни тақдим этарди. Машғулотдаги жароҳат жамоа ва мураббийлар учун катта йўқотиш бўлганини таъкидлади.

«У албатта қайтади. Ишончим комил, мавсумни яхши якунлай олади», деди Флик сешанба кунги матбуот анжуманида.

Ҳозирда «Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Реал»дан икки очко олдинда. Каталонияликларнинг навбатдаги учрашуви 28 январ куни Чемпионлар лигасида «Копенгаген»га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик: Кристенсен жароҳати «Барселона» учун оғир зарба бўлди