date

«Килмесс» стадиони янгиланиши учун мухлислардан ёрдам сўради

«Килмесс» стадиони янгиланиши учун мухлислардан ёрдам сўради

Аргентина футболидаги энг қадимий клублардан бири бўлган «Килмесс» 1887 йилда ташкил топган. Шу боис жамоанинг мухлислари ҳам кўп, бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Раҳбарият стадионни қайта қуриш режасини эълон қилар экан, ноодатий йўлни танлади: гап пул хайрияси ҳақида эмас. Мухлисларга эски усулда стадионга келиб, жисмоний меҳнат қилиш — таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича топшириқларни бажаришда ёрдам бериш таклиф этилди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар чақириққа ижобий жавоб берди ва клубнинг илтимосини мамнуният билан қўллаб-қувватлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Килмесс» стадиони янгиланиши учун мухлислардан ёрдам сўради