date

Инсинье Италияга қайтди, аммо янги клуб топа олмади

Инсинье Италияга қайтди, аммо янги клуб топа олмади

«Наполи»нинг собиқ сардори Лоренсо Инсинье Шимолий Америкадаги фаолиятидан сўнг Италияга қайтди. Канаданинг «Торонто» клубида ўйнаб келган тажрибали ҳужумчи ҳозирча дарҳол ўзига янги жамоа топа олмади ва вақтинча клубсиз қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, 34 ёшли футболчи умидини йўқотгани йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги постларидан кўринишича, у жисмоний ҳолатини юқори даражада ушлаб туриш учун залда мунтазам машғулот ўтказмоқда. Навбатдаги суратларидан бирига Инсинье «ҳеч қачон таслим бўлмайман» ва «ҳар доим ишонаман» мазмунидаги сўзларни ҳам илова қилди.

Эслатиб ўтамиз, Инсинье «Наполи» сафида 2009–2022 йилларда тўп сурган. Италия терма жамоаси учун у 54 ўйин ўтказган ва 2021 йилда жамоаси билан Европа чемпиони бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Инсинье Италияга қайтди, аммо янги клуб топа олмади