date

«Килмйес» стадионини янгилаш учун мухлисларни ёрдамга чақирди

«Килмйес» стадионини янгилаш учун мухлисларни ёрдамга чақирди

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмйес» 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини йиғган. Бироқ ҳозир жамоа қийин даврни бошдан кечирмоқда ва клуб атрофидагилардан амалий кўмак кутяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Раҳбарият стадионни қайта қуриш ташаббуси билан мухлисларга мурожаат қилди. Гап одатдагидек маблағ йиғиш ҳақида эмас: клуб тарафдорларга “эски усулда” келиб, жисмоний меҳнат қилишни, қайта таъмирлаш ишлари бўйича турли вазифаларни бажаришни таклиф қилди.

Жанубий ярим шарда ёзнинг жазирама кунлари ҳукмрон бўлишига қарамай, мухлислар чақириққа бефарқ қолмади ва ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Килмйес» стадионини янгилаш учун мухлисларни ёрдамга чақирди