date

Аргентина клуби «Килмес» стадионини янгилашга мухлисларни чорламоқда

Аргентина клуби «Килмес» стадионини янгилашга мухлисларни чорламоқда

1887 йилда ташкил этилган «Килмес» Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналади. Катта тарихга эга жамоа анчадан бери кенг мухлислар армиясига таянган ҳолда яшаб келади, бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу сабаб раҳбарият стадионни қайта қуриш ташаббуси билан чиқиб, ёрдам сўради. Энг қизиғи, гап пул йиғиш ҳақида эмас: мухлисларга одатдагидек хайрия ўтказиш эмас, балки стадионга келиб, жисмонан меҳнат қилиш ва таъмирлаш ишларида бевосита қатнашиш таклиф қилинди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукмрон бўлишига қарамай, кўплаб ишқибозлар клуб чақириғига ижобий жавоб берди ва стадионни янгилаш жараёнига қўшилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина клуби «Килмес» стадионини янгилашга мухлисларни чорламоқда