«Ювентус» «Севилья»нинг ўнг қанот ҳимоячисини таркибга қўшмоқчи

Туриннинг «Ювентус» клуби «Севилья» сафида тўп сураётган ўнг қанот ҳимоячиси Хуанлу Санчесга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, 22 ёшли футболчи «Ювентус»да Пьер Калюлю учун захира вариант сифатида кўрилмоқда. Битим фақат «Севилья» ўйинчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга рози бўлса, амалга ошиши мумкин. Туринликлар ҳозирча тўлиқ трансферни расмийлаштиришга тайёр эмас.
Хуанлу Санчес «Севилья» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг «нервионликлар» билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 19 учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!