date

«Зенит» ҳужумчиси Луис Энрике Анчелоттининг асосий фазилатини айтди

«Зенит» ҳужумчиси Луис Энрике Анчелоттининг асосий фазилатини айтди

«Зенит»нинг бразилиялик ҳужумчиси Луис Энрике Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энрикенинг айтишича, Анчелоттининг энг муҳим жиҳати — футболчилар фикрига қулоқ тутиши. У жамоа билан кўп мулоқот қилади, ким ўзини қайси позицияда қулай ҳис қилишини сўрайди ва қарорларни футболчилар билан бирга шакллантиради.

Футболчи, шунингдек, мутахассис доим маслаҳат беришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Анчелотти ҳар бир шогирдининг ҳаётига максимал даражада киришиб, майдон ичидаги ва ташқарисидаги жараёнларга ҳам бефарқ қолмайди.

Анчелотти 2025 йил май ойида Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олганди. Кутилишича, 66 ёшли мураббий яқин орада жамоа билан шартномасини 2030 йилгача узайтириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Зенит» ҳужумчиси Луис Энрике Анчелоттининг асосий фазилатини айтди