date

Компанӣ 39 ёшли Джеконинг «Шалке»га ўтишини баҳолади

Компанӣ 39 ёшли Джеконинг «Шалке»га ўтишини баҳолади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компанӣ 39 ёшли ҳужумчи Эдин Джеконинг «Шалке»га трансфери юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компанӣга кўра, Джеконинг бу ёшда ҳам юқори даражада ўйнаб келаётгани, аввало, унинг профессионаллиги билан изоҳланади. Мутахассис Мануэл Нойер билан ҳам тез-тез футболчиларнинг йиллар ўтган сайин спорт формасини сақлаб қолиши мавзусини муҳокама қилишларини таъкидлади.

«Бу босқичда унинг трансфери “Шалке” учун жуда муҳим бўлиши мумкин. Джекога энг яхши тилакларимни билдираман», — деди Компанӣ клуб матбуот хизмати билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Эдин Джеко ва Венсан Компанӣ 2011–2015 йилларда «Манчестер Сити» сафида бирга тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компанӣ 39 ёшли Джеконинг «Шалке»га ўтишини баҳолади