date

Эндрик «Лион» клубида ижара муддатини узайтириши мумкин

Эндрик «Лион» клубида ижара муддатини узайтириши мумкин

Бразилиялик иқтидорли ҳужумчи Эндрик ўзининг келажаги борасида кутилмаган фикрлар билдирди. Ҳозирда ижара асосида Франциянинг "Лион" клубида тўп сураётган футболчи фаолиятини айнан шу жамоада давом эттириши мумкинлигини инкор этмади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳужумчи агар "Лион" мавсум якунида Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, жамоада қолиш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Эндрик январь ойида Францияга кўчиб ўтганидан сўнг ўзининг энг яхши спорт формасига қайтишга муваффақ бўлди.


«Агар жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма олса, қоламанми? Ростини айтсам, буни билмайман.

Биз олти ойлик ижара бўйича келишганмиз, аммо "Реал Мадрид"га қайтиш керак бўлса, мамнуният билан қайтаман», — деди бразилиялик футболчи.


19 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатидаги дастлабки 13 та ўйинида 10 та голда иштирок этиб, мутахассислар эътиборини тортди. Испанияда ўйин амалиёти камлигидан норози бўлган футболчи учун бу ўзгариш фаолиятини қайта тиклашга ёрдам берди.

Эндрик майдонда марказий ҳужумчи сифатида ўйнашни афзал кўришини ҳам таъкидлади. Унинг келажаги бўйича якуний қарор мавсум охирида, "Лион"нинг турнир жадвалидаги ўрнига қараб қабул қилиниши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик «Лион» клубида ижара муддатини узайтириши мумкин