Пекинда 1400 от кучига эга бўлган Зеекр 8Х гибрид модели намойиш этилди

Пекин автосалонида Зеекр 8Х йўлтанламасининг илк оммавий тақдимоти бўлиб ўтди. Янги модель расман эълон қилинганидан сўнг атиги ярим соат ичида 10 мингдан ортиқ дастлабки буюртмалар қабул қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Автомобиль нархи комплектациясига қараб 330 мингдан 474 минг юангача белгиланган.

Модель SEA-С Супер Ҳйбрид архитектураси асосида қурилган бўлиб, унинг узунлиги 5100 мм, ғилдираклар базаси эса 3069 мм ни ташкил этади. Ташқи кўринишидан массив радиатор панжараси, SEA Стар Диамонд Матрих фаралари ва интеллектуал оптикаси билан ажралиб туради.
Салонда 16 дюймли OLED экран, 44 дюймли проексион дисплей ва йўловчилар учун 17 дюймли шифт экрани ўрнатилган. Автомобиль 5 ва 6 ўринли версияларда таклиф этилади.

Иккинчи қаторда электр ёрдамида бошқариладиган, иситиш, вентиляция ва массаж функцияларига эга ўриндиқлар ҳамда ўрнатилган совуткич мавжуд.
Техник жиҳатдан Зеекр 8Х 900 вольтли платформа ва 2,0 литрли турбо двигатель билан жиҳозланган. Икки моторли версия 897 от кучига эга бўлса, уч моторли Wраитҳ варианти 1400 от кучини ташкил этади.
Энг кучли талқин 100 км/соат тезликка 2,96 сонияда эришади.
Гибрид тизими фақат электр энергиясида 410 километр масофани босиб ўтиш имконини беради. Автомобиль бешта lidar ва иккита Тҳор-У чипи билан ишлайдиган Г-ASD 4.0 автоном бошқарув тизими билан таъминланган бўлиб, бу уни ўз сегментидаги энг технологик моделлардан бирига айлантиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!