date

"Марсел" мураббийи Артетанинг шогирдини захирага михлаб қўйди

"Марсел" мураббийи Артетанинг шогирдини захирага михлаб қўйди

"Марсел" бош мураббийи Хабиб Бее "Арсенал" клубидан ижарага олинган ярим ҳимоячи Этан Нванерига нисбатан очиқчасига огоҳлантириш билан чиқди. Мураббий 19 ёшли футболчининг кундалик машғулотлардаги иштиёқи ва масъулиятидан норози эканини билдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Марсел" таркибида жароҳатлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келганига қарамай, Нванери "Нитса"га қарши ўйинда захира ўриндиғида қолдирилди. Бее машғулот жараёнида ўзини кўрсатган ва кўпроқ меҳнат қилаётган футболчиларга ишонч билдиришини таъкидлади.


Француз клуби устози ёш иқтидор эгасидан ўз устида ишлашни ва жамоага бўлган садоқатини оширишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда, футболчи мавсумнинг қолган қисмида ҳам ўйин амалиётисиз қолиб кетиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Марсел" мураббийи Артетанинг шогирдини захирага михлаб қўйди