date

Рубен Аморим 2026-27 йилги мавсумда танаффусга чиқишини эълон қилди

Рубен Аморим 2026-27 йилги мавсумда танаффусга чиқишини эълон қилди

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ бош мураббийи Рубен Аморим январь ойида "Олд Траффорд"ни тарк этганидан сўнг ўзининг келажакдаги режалари борасида якуний қарорга келди. Португалиялик мутахассис дарҳол янги иш қидириш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълумотларга кўра, Аморим 2026-27 йилги мавсум давомида ижодий танаффус, яъни сабатикал олишни режалаштирмоқда. Мураббий бу вақтни дам олиш ва ўз устида ишлашга сарфламоқчи.


Тажрибали мутахассис ўзининг профессионал ривожланишини хорижда давом эттиришни мақсад қилган. Шу сабабли у ўз ватанига қайтиб, Португалия клубларидан бирини бошқариш эҳтимолини бутунлай рад этди.

Аморимнинг ушбу қарори кўплаб Европа грандлари учун кутилмаган бўлди. Эндиликда уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар камида бир йил кутишларига тўғри келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рубен Аморим 2026-27 йилги мавсумда танаффусга чиқишини эълон қилди