«Килмйес» стадионни янгилаш учун мухлисларни ишга чорламоқда

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмйес» (1887 йилда ташкил топган) бугун оғир даврни бошдан кечирмоқда. Шу боис жамоа раҳбарияти қўллаб-қувватлаш сўраб, бевосита мухлисларга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб стадионни қайта қуриш режасини ишга туширмоқда, аммо бу сафар гап одатдагидек хайрия маблағи йиғиш ҳақида эмас. Мухлисларга «эски усулда» — стадионга келиб, қурилиш-таъмирлаш ишларида жисмонан ёрдам бериш таклиф этилди: майдон атрофини тартибга келтириш, майда таъмир ва қайта жиҳозлашга доир вазифалар шулар жумласидан.
Жанубий ярим шарда ёзнинг жазирама кунлари ҳукм сураётганига қарамай, «Килмйес» ишқибозлари чақириққа мамнуният билан жавоб берди ва клубга елкадош бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг