date

Аргентинанинг «Килмес» клуби стадионни янгилашга мухлисларни чорламоқда

Аргентинанинг «Килмес» клуби стадионни янгилашга мухлисларни чорламоқда

1887 йилда ташкил этилган «Килмес» Аргентинадаги энг қадимий клублардан бири саналади. Кўп йиллик тарих сабаб жамоанинг мухлислари ҳам талайгина, бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режалари билан мухлисларга мурожаат қилди. Гап одатдагидек хайрия маблағи йиғиш ҳақида эмас: ишқибозларга стадионга келиб, жисмонан меҳнат қилиб, таъмирлаш ва қайта жиҳозлашдаги топшириқларда бевосита қатнашиш таклиф этилди.

Жанубий ярим шарда жазирама ёз бўлишига қарамай, мухлислар бу чақириққа ижобий муносабат билдирди ва ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентинанинг «Килмес» клуби стадионни янгилашга мухлисларни чорламоқда