«Килмес» стадионини янгилаш учун мухлисларни ишга чорламоқда

Аргентинанинг 1887 йилда ташкил топган энг қадимий клубларидан бири — «Килмес» ҳозир оғир даврни бошдан кечирмоқда. Шунга қарамай, жамоанинг содиқ мухлислари сони ҳануз катта ва клуб айнан уларга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Раҳбарият стадионни қайта қуриш ишларини бошлашни режалаштирмоқда, бироқ ёрдам масаласи одатдагидек молиявий хайрия кўринишида эмас. Клуб мухлисларга «эски усулда» — стадионга келиб, жисмонан меҳнат қилиш ва қайта таъмирлаш бўйича топшириқларни бажаришни таклиф этди.
Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар бу чақириқни илиқ қабул қилди ва ташаббусни қўллаб-қувватлаш учун фаол равишда жавоб қайтармоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг