Хайкин «Манчстер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади

Норвегиянинг «Буде-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин «Манчстер Сити» устидан қўлга киритилган сенсацион ғалаба ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-турида норвегияликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Хайкиннинг айтишича, ўйиндан кейин ҳам жамоа узоқ вақтгача нималарга эришганини тўлиқ ҳис қила олмаган. Унинг таъкидлашича, бу учрашув нафақат «Буде-Глимт», балки бутун Норвегия спорти учун ҳам тарихий воқеага айланди.
Дарвозабон бу ғалаба шахсий фаолиятидаги энг муҳим натижалардан бири эканини ҳам қўшимча қилди.
Айни пайтда «Буде-Глимт» Чемпионлар лигаси жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг