date

Амазон харидорлари маҳсулотлар ҳақида овозли саволлар бериши мумкин

Амазон харидорлари маҳсулотлар ҳақида овозли саволлар бериши мумкин

"Amazon" компанияси сешанба куни маҳсулот саҳифаларида сунъий интеллект асосида ишлайдиган янги функцияни ишга туширди. Мазкур тизим фойдаланувчиларга товарлар ҳақида савол бериш ва реал вақт режимида овозли жавоб олиш имконини беради. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания буни «сунъий интеллектли харид экспертлари» деб атамоқда.

Янги «Суҳбатга қўшилинг» функцияси харидорларга узун тавсифлар ва кўплаб шарҳларни ўқиб чиқмасдан, керакли маълумотни тезда топишга ёрдам беради. Тизим маҳсулот хусусиятлари ва бошқа харидорларнинг фикрларини таҳлил қилиб, табиий мулоқот шаклида маълумот тақдим этади.

Масалан, харидорлар кийимнинг матоси қичиштириши ёки кофе машинаси янги ўрганувчилар учун мос келиши ҳақида сўрашлари мумкин. Сунъий интеллект аввалги жавобларга таяниб, маълумотларни такрорламасдан, дўкондаги маслаҳатчи каби ёрдам беради.

Ушбу имконият «Amazon Шоппинг» иловасидаги миллионлаб маҳсулот саҳифаларида мавжуд бўлган «Асосий жиҳатларни тингланг» бўлимининг бир қисмидир. Ҳозирда мазкур хизмат АҚШда синовдан ўтказилмоқда ва фақат танланган маҳсулотлар учун амал қилади.

Фойдаланувчилар маҳсулот расми остидаги махсус тугмани босиш орқали қисқа хулосани тинглашлари ёки матн ва овоз орқали аниқ саволлар беришлари мумкин. Бу «Amazon»нинг «Руфус» ёрдамчиси ва «Менга қарор қилишга ёрдам бер» каби сунъий интеллектга асосланган харид воситалари қаторига қўшилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Амазон харидорлари маҳсулотлар ҳақида овозли саволлар бериши мумкин