Макрон ПСЖнинг ғалабасига ишониб, қандай ҳисобни башорат қилган эди?

1 дақиқа ўқиш4.1K
Макрон ПСЖнинг ғалабасига ишониб, қандай ҳисобни башорат қилган эди?

Макрон ПСЖнинг ғалабасига ишониб, қандай ҳисобни башорат қилган эди?

Европа футболи марказида турган УЕФА Чемпионлар лигаси яримфинал баҳси олдидан Франция президенти Эммануэл Макрон ўз прогнози билан ўртоқлашди. Давлат раҳбари Пари Сен-Жермен ҳамда "Бавария" ўртасидаги тўқнашув ҳақида гапириб, парижликларга ишонч билдирган эди.

Макрон L’Équipe'га берган интервьюсида ўзининг шахсий клуби бошқа жамоа эканини яширмади:
«Мен “Марсел” мухлисиман, лекин бугун “ПСЖ” ўйнаяпти. Шунинг учун уларни қўллаб-қувватлайман. Менимча, улар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади», — деб айтган эди у.

Маълумки, мазкур яримфиналнинг илк учрашуви Париждаги Парк де Пренсда бўлиб ўтди. Жавоб баҳси эса 6 май куни Германиядаги Мюнхен Аренада ташкил этилади.

Ҳар икки жамоа ҳам яримфиналга ишончли ўйинлар орқали етиб келди. Парижликлар чоракфиналда "Ливерпул"ни икки ўйин натижасига кўра 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз кучини намоён этган эди. Мюнхенликлар эса "Реал Мадрид" устидан 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олган эди.

Мутахассислар фикрича, бу жуфтлик финалга тенг баҳс сифатида баҳоланди. Ҳар икки жамоа ҳам юқори савиядаги футболчиларга эга ва ҳал қилувчи лаҳзаларда натижани ўзгартиришга қодир.

Қисқаси, Париждаги биринчи ўйин катта интрига ва курашларга бой бўлиши кутилган эди ва шундай ҳам бўлди. Макрон эса ўз тахминини билдириб фақат ҳисобда адашди, холос. Голларга бой ва кескин курашлар остида кечган баҳсда ПСЖ "Бавария"ни 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?