date

Компани ПСЖга қарши мағлубиятдан кейин финалга чиқишга ишонишини айтди

Компани ПСЖга қарши мағлубиятдан кейин финалга чиқишга ишонишини айтди

Европа футболидаги энг нуфузли мусобақа — UEFA Чемпионлар лигаси яримфиналидаги кескин баҳсдан сўнг "Бавария" бош мураббийи Венсан Компани ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У ПСЖга қарши 4:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ҳам жамоасининг имкониятларига ишонаётганини таъкидлади.

Маълумки, Компани мазкур учрашувни дисквалификация сабаб майдон четидан, трибунадан туриб кузатишга мажбур бўлди. Унинг айтишича, ўйин томошабинлар учун ҳақиқий шоуга айланган.

«Бундай ўйинни кузатиш, албатта, қизиқ. Лекин мен учун энг яхши жой бу эмас. Бу футболни севувчилар учун ажойиб беллашув бўлди», — деди мураббий.

Компани, айниқса, жавоб учрашувида жамоасининг имкониятлари сақланиб қолганини урғулади. Унинг фикрича, “Бавария” ўз майдонида бутунлай бошқача ўйин намойиш этади.

«Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Германиядаги муҳит мутлақо бошқача бўлади. Рақиб бизнинг уйга келади ва биз барча кучимизни ишга соламиз. Керак бўлса, майдонда охиригача курашамиз», — дея ишонч билдирди мутахассис.

Мураббийнинг таъкидлашича, ҳатто ҳисоб 2:5 бўлган вазиятда ҳам жамоада қўрқув бўлмаган. У ўзини пессимист деб ҳисобламаслигини, ҳатто кичик имконият қолган тақдирда ҳам натижани ўзгартириш мумкинлигига ишонишини айтди.

«Агар ҳатто 1 фоиз имконият бўлса ҳам, барчаси ўзгариши мумкин. Биз ишонамиз. Ҳозир устунлик рақиб томонида, аммо жавоб ўйинида ғалаба қозонишга мажбурмиз», — деди Компани.

Қисқаси, “Бавария” учун ҳали ҳаммаси йўқотилган эмас. Энди барча эътибор — Мюнхендаги жавоб учрашувига қаратилган. Мухлислар эса яна бир драматик ва курашларга бой ўйинни интиқлик билан кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани ПСЖга қарши мағлубиятдан кейин финалга чиқишга ишонишини айтди