date

ПСЖ ЕЧЛ яримфиналида Баварияни 5:4 ҳисобида мағлуб этди

ПСЖ ЕЧЛ яримфиналида Баварияни 5:4 ҳисобида мағлуб этди

УЕФА Чемпионлар лигасининг яримфинал босқичи доирасида «PSJ» ва «Бавария» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув якунланди. Голларга бой ўтган баҳсда Париж клуби 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, жавоб ўйини олдидан кичик устунликка эга бўлди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Гарри Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ «PSJ» ҳужумчиси Хвича Кварашелия 24-дақиқада мувозанатни тиклади.

Бўлим якунига қадар Жоау Невеш ва Усмон Дембеле мезбонлар сафида гол урган бўлса, «Бавария»дан Майкл Олисе ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ўйин давом этди. Кварашелия ва Дембеле дубль қайд этиб, парижликларнинг бешинчи голини киритишди.

Мюнхенликлар сафида Дайо Упамекано ва Луис Диас фарқни минимал даражага туширишга муваффақ бўлишди, аммо ҳисобни тенглаштириш учун вақт етмади.

Статистик маълумотларга кўра, «Бавария» тўп назорати бўйича 54 фоиз кўрсаткич билан устунлик қилди. Бироқ «PSJ» дарвоза томон 14 та зарба йўллаб, аниқлик борасида самаралироқ ҳаракат қилди.

Учрашув давомида ҳакам мезбонлар аъзоларига 3 та сариқ карточка кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ЕЧЛ яримфиналида Баварияни 5:4 ҳисобида мағлуб этди