Хайкин «Манчестер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади

Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити» устидан қўлга киритилган ғалабага муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвеглар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
«Ўйиндан кейин ҳам биз XXI аср футбол индустриясидаги, эҳтимол, энг кучли тизимлардан бирини ютганимизни дарҳол англаб етмадик. Бу ўйин нафақат биз учун, балки норвеглар ва умуман Норвегия спорти учун ҳам тарихга кирди», — деди Хайкин VideoSports дастурида.
Дарвозабоннинг қўшимча қилишича, бу натижа унинг фаолиятидаги энг муҳим ғалабалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирда «Будё-Глимт» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг