date

«Фрайбург» «Кёльн»ни мағлуб этди: автогол ва пенальти ҳам бўлди

«Фрайбург» «Кёльн»ни мағлуб этди: автогол ва пенальти ҳам бўлди

Бундеслиганинг 19-турида «Фрайбург» ва «Кёльн» ўртасидаги баҳс воқеаларга бой кечди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 10-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очди: Макс Розенфельдер тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Бироқ «Фрайбург» тезда жавоб қайтарди — Юито Судзуки ҳужумни кучайтириб, Дерри Шерхантга узатма берди ва у дарвозабон устидан аниқ ошириб, ҳисобни тенглаштирди (1:1). 44-дақиқада эса Игор Матанович Маттиас Гинтер узатмасини голга айлантириб, мезбонларни олдинга олиб чиқди (2:1).

Иккинчи бўлим ўрталарида «Кёльн» жарима майдонида қўл билан ўйнагани учун пенальти белгиланди. 11 метрли зарбани тепган Матанович дарвозабонни алдолмади — посбон тўпни бурчак зарбасига чиқариб юборди.

Натижада «Фрайбург» 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди. «Кёльн» эса 10-поғонада қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Фрайбург» «Кёльн»ни мағлуб этди: автогол ва пенальти ҳам бўлди