date

Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»га португалиялик икки эмодзи қолдирди

Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»га португалиялик икки эмодзи қолдирди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» сардорсиз ҳам ўз йўлидан қайтаяотгани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: Тожикистонда «Истиклол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Бу натижа «Ал-Наср»га гуруҳни пешқадам сифатида якунлаб, навбатдаги босқичга чиқишни таъминлади.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олгани ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда олқиш белгисини қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси бўйича 2027 йил ўрталаригача клуб футболчиси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»га португалиялик икки эмодзи қолдирди