Забарний ПСЖ ғалабасидан сўнг жамоа руҳиятини таъкидлади

Франция чемпионати 19-турида «ПСЖ» сафарда «Осер»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув тақдирини якуний дақиқаларга яқин вингер Бредли Баркола урган гол ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин ҳимоячи Илья Забарний натижа ҳақида фикр билдирди.
«Жамоа охиригача рақибни босим остида ушлашга ишонди. «ПСЖ» ҳеч қачон тўхтамайди, ўз ишини бажаришда давом этади — бу бизнинг энг катта кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол уриш фақат вақт масаласи эди», — деди украиналик футболчи ОАВ билан суҳбатда.
Ушбу ғалабадан сўнг Луис Энрике шогирдлари 45 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Париж клуби «Ланс»ни икки очко фарқ билан ортда қолдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!