«Ал-Наср» Садио Мане масаласида якуний қарорга келди

Ҳужумчи Садио Мане яқин вақт ичида «Ал-Наср»ни тарк этиши эҳтимоли катта. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилган. Мане билан амалдаги келишув 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Мане 2023 йилда «Бавария»дан «Ал-Наср»га 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 7 миллион еврога баҳоламоқда.
Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг