date

Россия 2026 йилда автомобиллар учун RISC-В чипларини етказиб беришни бошлайди

Россия 2026 йилда автомобиллар учун RISC-В чипларини етказиб беришни бошлайди

Россиянинг «Элемент» компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи электрон техника илмий-тадқиқот институти транспорт соҳаси учун янги микроконтроллерларни етказиб беришни режалаштирмоқда. Мазкур қурилмаларнинг илк партияси 2026 йилнинг тўртинчи чорагида бозорга чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги ишланма очиқ платформа ҳисобланган ва лицензиялашни талаб қилмайдиган RISC-В архитектурасида яратилган 32 разрядли микроконтроллердир. Ҳозирда ушбу чип Россиядаги транспорт учун электрон блоклар ишлаб чиқарувчи йирик буюртмачи корхонада синовдан ўтказилмоқда.

Ушбу микросхемалар автомобиль двигателларини бошқариш, навигация ва телематика тизимларида қўлланилиши кўзда тутилган. Бундай технологияларнинг жорий этилиши Россия автомобиль саноатида маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва хорижий компонентларга бўлган боғлиқликни камайтириш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россия 2026 йилда автомобиллар учун RISC-В чипларини етказиб беришни бошлайди