"Волфсбург" Фуллкруг трансфери учун барча чораларни кўради

1 дақиқа ўқиш185
"Волфсбург" Фуллкруг трансфери учун барча чораларни кўради

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Никлас Фуллкруг ёзги трансфер ойнасида Бундеслигага қайтиши кутилмоқда. Ҳозирда "Милан" клубида ижара асосида тўп сураётган 33 ёшли футболчининг келажаги сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Волфсбург" клуби тажрибали ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш учун барча имкониятларни ишга солади. Трансфер журналисти Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, ушбу келашув клубнинг Бундеслигадаги ўрнини сақлаб қолишига боғлиқ бўлиб турибди.

"Волфсбург" Фуллкруг трансфери учун барча чораларни кўради

Ҳозирда "Волфсбург" турнир жадвалининг қуйи поғонасида бормоқда ва элитада қолиш учун курашмоқда. Агар жамоа ўз ўрнини сақлаб қолса, Фуллкругни таркибга жалб этиш бўйича музокаралар жадаллашади.

Фуллкругнинг ҳуқуқий эгаси бўлган "Вест Хем" ҳужумчини деярли текинга қўйиб юборишга тайёр. Лондон клуби футболчини маошлар рўйхатидан чиқаришни мақсад қилган, чунки у Англия премьер лигасида ўзини кўрсата олмади.

"Волфсбург" Фуллкруг трансфери учун барча чораларни кўради

Ҳужумчи ўтган мавсумда "Боруссия Дортмунд" сафида 15 та гол уриб, Чемпионлар лигаси финалига чиқишда катта ҳисса қўшган эди. Бироқ "Вест Хем"га 27 миллион евро эвазига ўтгач, жароҳатлар туфайли ўз формасини йўқотиб қўйди.

Шунингдек, Бундеслигага қайтишга яқин турган "Шалке" клуби ҳам Фуллкруг вариантини кўриб чиқмоқда. Гелзенкирхенликлар уни фаолиятини якунлаши мумкин бўлган Эдин Жеко ўрнига муносиб номзод деб ҳисобламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?