date

"Манчестер Юнайтед" "Брентфорд"ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятини оширди

"Манчестер Юнайтед" "Брентфорд"ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятини оширди

"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Брентфорд" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба эвазига "қизил иблислар" Англия Премьер лигаси турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Эндиликда жамоа олтинчи ўриндаги "Брайтон"дан 11 очкога ўзиб кетган ҳолда, уч йиллик танаффусдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтиш имкониятини деярли кафолатлади.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Каземиро боши билан дарвозани ишғол қилиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу бразилиялик ярим ҳимоячининг сўнгги саккизта ўйиндаги тўртинчи голи бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Бенжамин Сеско Бруно Фернандеснинг узатмасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Бу гол словениялик ҳужумчи учун жорий мавсумдаги ўнинчи гол бўлиб, у клубнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Жамоа сардори Бруно Фернандес ушбу баҳсда ўзининг мавсумдаги 19-голли узатмасини амалга оширди. У Премьер лига рекордчилари Кевин Де Бруйне ва Терри Анрининг натижасига етиш учун яна битта ассист амалга ошириши кифоя.

Ўйин якунида Матиас Женсен битта жавоб тўпини киритган бўлса-да, "Манчестер Юнайтед" ғалабани сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Юнайтед" "Брентфорд"ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятини оширди