date

Пулисиcнинг голсиз серияси «Милан» тактикаси сабабли 18 та ўйинга етди

Пулисиcнинг голсиз серияси «Милан» тактикаси сабабли 18 та ўйинга етди

«Милан» ҳужумчиси Кристиан Пулисичнинг узоқ давом этаётган голсиз серияси нафақат спорт формаси пасайиши, балки жамоанинг нотўғри тактик схемаси билан боғлиқ бўлиб чиқмоқда. Массимилиано Аллегри қўллаётган тизим америкалик футболчининг кучли томонларини очиб беришга имкон бермаяпти. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Якшанба куни «Ювентус» билан ўйиндаги 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг, Аллегри ҳужумдаги муаммоларни тан олди. Пулисич ва Рафаэл Леао жуфтлиги марказий ҳужумчисиз ҳаракат қилганда кутилган натижани бермаяпти.


Бу эса жамоанинг умумий самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Пулисич 2026 йил бошидан бери клуб ва терма жамоа сафида ўтказилган 18 та учрашувда бирорта ҳам гол ура олмади. Унинг клуб миқёсидаги 16 ўйинлик голсиз серияси фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткичга айланди.


Футболчи саккизта гол билан жамоанинг иккинчи тўпурари бўлиб турса-да, беш ойдан буён ўз ҳисобини бойита олмаяпти.

Аллегри футболчининг руҳий ҳолати ҳақида гапирар экан, Пулисич жуда таъсирчан инсон эканини ва бу ҳолат унга оғир ботаётганини таъкидлади. Мураббий жамоада мувозанатни сақлаш учун 3-5-2 схемасидан фойдаланаётганини, аммо бу тактикада қанот ҳужумчилари ўзларини ноқулай ҳис қилаётганини тан олди.

«Милан» сўнгги тўртта ўйинда бор-йўғи битта гол уриб, тўрт очко жамғарди. Натижада жамоа турнир жадвалида «Интер»дан ортда қолиб, учинчи ўринга тушиб кетди.

Ҳимоядаги барқарорликка қарамай, ҳужум чизиғидаги инқироз мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пулисиcнинг голсиз серияси «Милан» тактикаси сабабли 18 та ўйинга етди