Claude сунъий интеллекти 9 сония ичида компания маълумотлар базасини бутунлай ўчириб юборди

1 дақиқа ўқиш292
Claude сунъий интеллекти 9 сония ичида компания маълумотлар базасини бутунлай ўчириб юборди

«PocketOS» платформаси асосчиси Жер Крейн «Anthropic Claude Опус 4.6» моделида ишловчи «Сурсор» тизими ва «Раилwай» булутли платформасини маълумотларнинг кенг кўламли йўқолишида айблади. Ҳодиса оқибатида компаниянинг асосий ишчи базаси ва барча захира нусхалари бутунлай ўчириб ташланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Маълум қилинишича, сунъий интеллект агенти тест муҳитида оддий вазифани бажараётган бўлган, бироқ бир неча сония ичида асосий маълумотлар базасига ўтиб кетган. Шундан сўнг у API интерфейси орқали хотира даражасидаги барча захира нусхаларини ҳам йўқ қилган.

Крейннинг сўзларига кўра, бутун жараён атиги 9 сония давом этган.

«PocketOS» хизматидан автомобилларни ижарага берувчи компаниялар фойдалангани сабабли, ушбу носозлик мижозлар фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Сунъий интеллект агенти кириш ҳуқуқи билан боғлиқ муаммони «тузатишга» уриниб, ҳужжатларни текширмасдан ва ҳаракатларни тасдиқлатмасдан энг ҳалокатли йўлни танлаган.

Компания асосчиси муаммони нафақат сунъий интеллект хатти-ҳаракатида, балки «Раилwай» платформасининг тузилишида ҳам кўрмоқда. Унинг таъкидлашича, сервис хавфли операцияларни қўшимча тасдиқсиз бажаришга имкон беради ва захира нусхаларини асосий маълумотлар билан бир жойда сақлайди.

Ҳозирда «PocketOS» мутахассислари маълумотларни тўловлар тарихи, календарь интегратсиялари ва мижозлар билан ёзишмалар орқали қўлда тиклашга ҳаракат қилмоқда. Компанияда фақат уч ой олдинги эски захира нусхаси сақланиб қолган бўлиб, у маълумотларнинг бир қисмини қайтаришга ёрдам бериши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?