Ютада бутун штат қувватини истеъмол қилувчи Стратос кампуси қурилади

АҚШнинг Юта штатида сунъий интеллект технологиялари учун мўлжалланган энг йирик объектлардан бири — "Стратос" маълумотлар маркази қурилиши маъқулланди. Бокс-Элдер округида жойлашадиган ушбу кампус келажакда 9 ГВт қувват истеъмол қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бу кўрсаткич бутун Юта штатининг ҳозирги умумий энергия эҳтиёжига тенгдир.
Лойиҳа устида инвестор Кевин ЎЛирига тегишли "ЎЛеарй Дигитал" компанияси иш олиб бормоқда. Мажмуа тўлиқ автоном режимда ишлаши режалаштирилган.
Дастлабки босқичда унга 3 ГВт қувват талаб этилади. Электр энергияси бевосита объектнинг ўзида, штат шимолидан ўтувчи йирик газ магистралига уланиш орқали ишлаб чиқарилади.
Маҳаллий ҳукумат лойиҳа учун мисли кўрилмаган солиқ имтиёзларини тақдим этди. Хусусан, энергетика солиғи 6 фоиздан 0,5 фоизга туширилди, мулк солиғининг 80 фоизи эса ишлаб чиқувчига қайтариб берилади.
Шунга қарамай, мажмуа округ бюджетига йилига 100 млн доллардан ортиқ даромад келтириши ва 2 000 та доимий иш ўрни яратиши айтилмоқда.
Кевин ЎЛирининг таъкидлашича, ушбу лойиҳа сунъий интеллект инфратузилмаси учун глобал пойганинг бир қисмидир. Бу АҚШнинг Хитой томонидан энергетика ва маълумотлар марказларига киритилаётган кенг кўламли инвестицияларига муносиб жавоби бўлиши кўзда тутилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!