«Интер» А Серия чемпионлигини Туринда нақд қилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш171
«Интер» А Серия чемпионлигини Туринда нақд қилиши мумкин

Италия А Сериясининг навбатдаги турида «Интер» жамоаси «Торино» меҳмони бўлади. Агар «нерадзуррилар» Туринда ғалаба қозонса ва «Милан» жамоаси «Ювентус»ни мағлуб эта олмаса, Симоне Инзаги шогирдлари муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштиради. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

«Интер» айни дамда ажойиб спорт формасида бўлиб, кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа ушбу учрашувларда рақиблар дарвозасига камида учтадан гол уришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, миланликлар 2019 йилдан буён «Торино»га имкониятни бой бермай келмоқда.

Мезбонлар устози Роберто ДъАверса жамоага келганидан сўнг «Торино» ўз ўйинини сезиларли даражада яхшилади. Туриндаги сўнгги етти ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозонилган бўлса-да, чемпионликка интилаётган «Интер»га қарши баҳс жамоа учун жиддий имтиҳон бўлиши кутилмоқда.

Таркибдаги йўқотишларга келсак, «Интер» сафида жароҳатидан тикланаётган сардор Лаутаро Мартинес ва тўпиғидан жароҳат олган Алессандро Бастони майдонга тушиши сўроқ остида турибди. «Торино» таркибида эса Дуван Сапата захира ўриндиғига қайтиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?