date

Забарний ПСЖнинг ғалабасидан кейин фикр билдирди

Забарний ПСЖнинг ғалабасидан кейин фикр билдирди

Франция чемпионатининг 19-турида ПСЖ сафарда "Осер" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув тақдирини якунда қанот ҳужумчиси Бредли Баркола урган ягона гол ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан сўнг парижликлар ҳимоячиси Илья Забарний натижа ҳақида ўз фикрларини айтди.

"Жамоа рақибни сиқиб қўя олишига ишонди. ПСЖ ҳеч қачон тўхтамайди ва ўз ишини бажаради — бу бизнинг асосий кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол уриш вақт масаласи эди", — деди украиналик футболчи ОАВ билан суҳбатда.

Ушбу ғалабадан кейин Луис Энрике шогирдлари 45 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. ПСЖ "Ланс"ни икки очкога ортда қолдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Забарний ПСЖнинг ғалабасидан кейин фикр билдирди