date

Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»ни Криштиану олқишлади

Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»ни Криштиану олқишлади

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиклол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Шу тариқа «Ал-Наср» гуруҳда 5 ўйиндан 5 ғалаба билан кейинги босқичга биринчи ўриндан йўл олди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг плей-оффга биринчи ўриндан чиққанлиги ҳақидаги хабарни улашиб, икки эмоджи — олов ва қарсак — билан муносабат билдирди.

40 ёшли португалиялик ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»ни Криштиану олқишлади