date

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз «Ювентус» сафида «Наполи» дарвозасига киритилган уч голнинг бирига муаллифлик қилди. Бироқ учрашув Лучано Спаллетти бошқарувидаги жамоанинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди — 3:0. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta маълумотига кўра, 20 ёшли туркиялик ҳужумчи ғалаба учун уч очко бериладиган даврда А Сериясининг бир мавсумида «Наполи»га қарши ҳар икки ўйинда ҳам «Ювентус» сафида гол урган бор-йўғи бешинчи футболчига айланди. Аввалроқ бундай натижани Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро дел Пьеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабрицио Раванелли (1994/95) қайд этган.

Жорий мавсумда Йилдиз Италия чемпионатида жами саккиз гол урди, шунингдек, у жамоадошларига тўрт бор голли узатма ҳам берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеронинг натижасини такрорлади