Асалари уясида “Аллоҳ” ёзуви: табиатдаги ҳайратланарли манзара (видео)

Ўзбекистонда содир бўлган ажабланарли воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Асаларичилик билан шуғулланувчи Шоҳрўз исмли фуқаро ўз парваришидаги асаларилар уясини очганида, кутилмаган ҳолатга гувоҳ бўлди.
Маълум бўлишича, блогер сўровига кўра уя текширилган ва рамка очилган пайтда асалари мумидан ҳосил бўлган тузилишда араб ёзувига ўхшаш шакл намоён бўлган. Энг қизиғи, ушбу шакл “Аллоҳ” сўзига жуда ўхшаш кўриниш касб этгани кўрилди.
Видеодаги кадрларда кўриниб турибдики, табиий равишда шаклланган мум қатламлари аниқ ҳарфларга ўхшаш тарзда жойлашган. Бу ҳолатни кўрганлар бефарқ қолмаган — кимдир буни табиат мўъжизаси деб баҳоласа, яна кимдир тасодифий геометрик шакл сифатида қабул қилмоқда.
Асаларичилик мутахассислари таъкидлашича, асаларилар баъзан уя ичида турли ноодатий шакллар ҳосил қилиши мумкин. Бу кўп ҳолларда муҳит, рамканинг жойлашуви ёки ички ҳаракатлар билан боғлиқ бўлади. Аммо айнан бундай “ёзувга ўхшаш” композициялар жуда кам учрайди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу каби кадрлар одамларни ўйга солади. Табиатдаги ҳар бир жараёнда муайян тартиб ва мукаммаллик борлигини яна бир бор эслатади.

Шоҳрўзнинг ўзи ҳам бу ҳолатни кутмаганини ва катта ҳайрат билан қабул қилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бундай манзарани илк бор кўряпти ва бу ҳолат уни чуқур ўйга толдирган. Суҳбат якунида у ушбу мўъжизани Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси музейига тақдим этишини маълум қилди, токи бутун дунё кўрсин, завқ олсин ушбу кўзларни қувонтирувчи табиат неъматидан.
Қисқача айтганда, бу воқеа — ишонсанг ҳам, ишонмасанг ҳам — табиатнинг сирли ва кутилмаган томонларидан бири. Балки бу оддий тасодифдир, балки кимлар учундир маънавий ишора. Лекин битта факт бор: бу кадрлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.