date

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмоджи билан муносабат билдирди

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмоджи билан муносабат билдирди

Криштиану Роналду бош мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» ўз етакчисисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия Арабистони клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: Тожикистонда «Истиклол» 0:4 ҳисобида йирик мағлуб этилди.

Ўйиндан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанӣ ҳақидаги постни репост қилди ва унга олов ҳамда қарсак эмоджилари қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномага эга, унинг битими 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Криштиану Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабарлар ҳам муҳокама қилиняпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмоджи билан муносабат билдирди