«Реал» Мбаппе бўйича янгиликни эълон қилди

«Реал» Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафар ўйинига тайёргарликни давом эттирмоқда. Душанба куни Алваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа навбатдаги машғулотни ўтказди ва клуб расмий сайти айрим футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унда қайд этилишича, Килиан Мбаппе индивидуал дастур асосида енгил-енгил юклама билан шуғулланган. Антонио Рюдигер машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказиб, кейин алоҳида тартибда ишлаган. Шунингдек, Мбаппе ва Каррерас ҳам мўътадил индивидуал машғулот бажарган, Эдер Милитао залда, Ферлан Менди эса майдонда ва бинода якка тартибда шуғулланган.
«Бенфика» — «Реал» учрашуви 28-январ куни соат 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Лиссабондаги баҳс тафсилотларини LiveResult портали матнли трансляцияда ёритиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!