date

“Реал” Мбаппенинг ҳолати бўйича сўнгги маълумотни эълон қилди

“Реал” Мбаппенинг ҳолати бўйича сўнгги маълумотни эълон қилди

Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар Лигаси доирасида “Бенфика”га қарши сафар учрашувига ҳозирлик кўрмоқда. Душанба куни жамоа машғулот ўтказди ва клуб расмий сайти айрим футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича янгиланган маълумотларни тақдим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, Килиан Мбаппе машғулотни индивидуал дастур асосида, ўртача юклама билан бажарган. Антонио Рюдигер эса тренингнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказиб, кейин якка тартибда ишлашда давом этган. Шунингдек, Мбаппе ва Каррерас ҳам ўртача индивидуал машғулот ўтказгани, Эдер Милитао залдаги машқлар билан чеклангани, Ферлан Менди эса майдонда ҳам, бино ичида ҳам алоҳида шуғуллангани билдирилди.

“Бенфика” — “Реал” учрашуви 28-январ куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Лиссабондаги баҳснинг асосий воқеаларини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Реал” Мбаппенинг ҳолати бўйича сўнгги маълумотни эълон қилди