date

Россия терма жамоаси март ойида икки шаҳар майдонида ўйнайди

Россия терма жамоаси март ойида икки шаҳар майдонида ўйнайди

Россия терма жамоаси март ойининг охирида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйинлар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтиши белгиланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Биринчи беллашув 27 март, жума куни Санкт-Петербургда ўтади. Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа 31 март куни эса Краснодарга йўл олади.

«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, ушбу ўйинларда россияликларнинг рақиблари кейинроқ эълон қилинади.

Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков ўртоқлик учрашувлари бўйича эҳтимолий рақиблар билан музокаралар аллақачон бошлангани ҳақида маълум қилганди.

Дюковнинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимолини инобатга олган ҳолда тузилмоқда. Шу билан бирга, амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкинлиги варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси март ойида икки шаҳар майдонида ўйнайди