date

Майкл Олисенинг 100-дақиқада киритган голи "Бавария" клубини мағлубиятдан қутқариб қолди

Майкл Олисенинг 100-дақиқада киритган голи "Бавария" клубини мағлубиятдан қутқариб қолди

"Бавария" Бундеслига доирасида "Хайденхайм" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Майкл Олисе 100-дақиқада гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Меҳмонлар "Альянс Арена" стадионида икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Венсан Компани Чемпионлар лигаси ярим финалида "PSJ"га қарши ўйин олдидан асосий таркибда еттита ўзгаришни амалга оширди. Ҳарри Кейн, Олисе ва Луис Диас захирада қолдирилди.

"Хайденхайм" 22-дақиқада Буду Зивзивадзе ва 31-дақиқада Эрен Динкчи орқали иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Танаффус арафасида Леон Горецка жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлимда Компани Кейн, Олисе, Диас ва Киммихни майдонга туширди.

57-дақиқада Горецка ўзининг иккинчи голини уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганда Зивзивадзе яна "Хайденхайм"ни олдинга олиб чиқди. Бироқ, ҳакам томонидан қўшиб берилган 10-дақиқада Олисе дарвоза устунидан қайтган тўпни дарвозага жойлаб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Майкл Олисенинг 100-дақиқада киритган голи "Бавария" клубини мағлубиятдан қутқариб қолди