Жиру мағлубиятдан кейин ҳуштакбозлик остида изоҳ берди

Француз ҳужумчиси Оливье Жиру учун навбатдаги учрашув омадсиз якунланди: унинг жамоаси «Лилл» сафардa «Страсбур»га 1:4 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин тугагач, мезбонлар трибуналаридан ҳуштакбозлик янгради. «Доглар» мухлислари жамоанинг бу мағлубиятидан норози бўлиб, норозиликни шундай билдирди.
Жиру эса вазиятга муносабат билдириб, клуб атрофидагиларни бирдамликка чақирди. «Барчамиз бирлашишимиз керак — раҳбарият, футболчилар ва мухлислар. Фақат биргаликда шу қийин палладан ўта оламиз», — дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Жиру аввалроқ Лондоннинг «Арсенал»и ва Италиянинг «Милан»и шарафини ҳам ҳимоя қилган. Ҳозирда «Лилл» Франция чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!