"AvtoVAZ" "Лада Азимут" ишлаб чиқариш учун заводни модернизация қилмоқда

1 дақиқа ўқиш236
"AvtoVAZ" "Лада Азимут" ишлаб чиқариш учун заводни модернизация қилмоқда

"AvtoVAZ" корхонаси май ойидаги таътилдан фойдаланиб, янги "Лада Азимут" моделини ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Модернизация ишлари бошланган бўлиб, яқин ҳафталарда якунланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Завод ходимлари 1-13 май кунлари таътилда бўлади. 14-15 май кунлари эса модернизацияга жалб этилмаган ходимлар маоши сақланган ҳолда вақтинчалик ишламайди.

Шундан сўнг корхона босқичма-босқич иш фаолиятига қайтади.

Толяттидаги ишлаб чиқаришни янгилаш учун 500 миллион рублдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Асосий эътибор "Лада Азимут" учун янги ускуналарни ўрнатиш ва "Лада Нива" йиғиш линиясини модернизация қилишга қаратилган.

Двигатель ишлаб чиқариш ҳам янгиланмоқда. 1,6 ва 1,8 литрли двигателларни тайёрлаш учун янги марказлар ишга туширилади.

Барча ишларни 2026 йил 18 майгача якунлаш режалаштирилган.

"Лада Азимут" кроссоверининг серияли ишлаб чиқарилиши сентябрь ойида бошланиши кутилмоқда. Сотувлар эса 2026 йилнинг тўртинчи чорагида старт олади.

Автомобиль нархи 2,2 миллиондан 2,5 миллион рублгача бўлиши тахмин қилинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?