Гвардиола Грилишнинг "Ман Сити"даги келажаги ўзига боғлиқлигини таъкидлади

1 дақиқа ўқиш241
Гвардиола Грилишнинг "Ман Сити"даги келажаги ўзига боғлиқлигини таъкидлади

Пеп Гвардиола "Эвертон"даги ижараси якунланаётган Жэк Грилишнинг "Ман Сити"даги келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Англиялик футболчи жароҳат олгунига қадар яхши ўйин намойиш этган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Вингер ўтган йилнинг август ойида доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Эвертон"га ўтган эди. У 20 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Гвардиола Грилишнинг "Ман Сити"даги келажаги ўзига боғлиқлигини таъкидлади

Бироқ оёғидаги жароҳат сабабли мавсумни эрта якунлашга мажбур бўлди.

Гвардиола футболчининг келажаги фақат ўзига боғлиқ эканлигини таъкидлади. Мураббий Грилишнинг иқтидорига шубҳа йўқлигини ва унинг тикланиб, кейинги мавсумда ўз даражасига қайтишига умид қилишини айтди.

Ёзда Бернардо Силва ва Жон Стоунз каби футболчилар жамоани тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳолат Грилиш учун "Ман Сити" асосий таркибида ўз ўрнини қайтариб олиш имкониятини яратиши мумкин.

Ҳозирча футболчи мавсумолди йиғинларигача тўлиқ тикланишга эътибор қаратмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?