"Ман Сити" Фоден билан янги шартнома бўйича музокара бошлади

"Ман Сити" клуби ярим ҳимоячи Фил Фоден билан янги шартнома имзолаш бўйича дастлабки музокараларни бошлади. Англиялик футболчининг амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Жорий мавсумда Фоден бош мураббий Гвардиола қўл остида камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти унинг келажагини жамоа билан боғлашни мақсад қилган.

Гвардиола футболчининг спорт формаси пасайганини эътироф этди. Мураббийнинг таъкидлашича, Фоден жамоа ичидаги рақобатга бардош бериши ва ўзининг энг яхши ҳолатига қайтиши лозим.
Европанинг "Барселона" ва "Бавария" каби йирик клублари Фоденга қизиқиш билдирган эди. Бироқ "Ман Сити" ўз академияси тарбияланувчисини бошқа жамоага қўйиб юбориш ниятида эмас.
Янги шартнома бўйича музокаралар келгуси ойларда ҳам давом этиши кутилмоқда. Фоден тез орада "Эвертон"га қарши ўйинда асосий таркибга қайтишга умид қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!