Саудия лигаси "Барселона" футболчиси Рафинья учун 90 миллион евро таклиф қилди

"Барселона" тез орада муҳим қарор қабул қилиши мумкин. Саудия Арабистони клублари Рафинья учун 90 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Бразилиялик вингер ҳозирча Испанияда қолишни режалаштирмоқда. Бироқ, "Барселона" молиявий муаммолар сабабли бу таклифни кўриб чиқишга мажбур бўлиши мумкин.
Клуб спорт мақсадлари ва молиявий босим ўртасида мувозанатни сақлаши керак. Рафинянинг келажаги борасидаги якуний қарор тез орада маълум бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг