date

«Реал» Мбаппе ҳақида янгилик эълон қилди ва унинг ҳолатини маълум қилди

«Реал» Мбаппе ҳақида янгилик эълон қилди ва унинг ҳолатини маълум қилди

Мадриднинг «Реал» жамоаси Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафардаги учрашув олдидан тайёргарликни давом эттирмоқда. Душанба куни Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа навбатдаги машғулотни ўтказди, клуб расмий сайти эса айрим футболчиларнинг ҳолати бўйича янгиланган маълумотларни тақдим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълум бўлишича, Килиан Мбаппе машғулотни индивидуал дастур асосида ўртача юклама билан бажарган. Антонио Рюдигер эса машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказиб, кейин алоҳида ишлаган. Мбаппе билан бирга Каррерас ҳам индивидуал тарзда ўртача суръатда шуғулланган, Эдер Милитао залда машқ қилган, Ферлан Менди эса майдонда ва ёпиқ иншоотда индивидуал тайёргарлик олиб борган.

«Бенфика» — «Реал» учрашуви 28-январ куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Лиссабондаги баҳснинг бориши LiveResult портали орқали матнли трансляцияда ёритилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппе ҳақида янгилик эълон қилди ва унинг ҳолатини маълум қилди